АҚШ доллари

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
АҚСҲ доллари
United States dollar
УСДнотес.пнг
ISO 4217: USD yoki US$
Давлат номи: АҚШ доллари АҚСҲ
Символ: $

Доллар (инг . доллар, нем. "Талер" сўзидан) — 1) Америка Қўшма Штатлари пул бирлиги. 1786 й.дан муомалага (кумуш Д.) киритилган. 1 Д. = 100 сент. Халқаро ифодаси УСД. АҚСҲ Д. халқаро ҳисоб-китобларда кенг қўлланилади. Муомалада 100, 50, 20, 10, 5 ва 1 Д.ли қоғоз пуллар; 1 ва 0,5, 0,25 0,1 Д.ли тангалар ва 5, 2, 1 сентли тангалар ишлатилади. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ доллари = 694 сўм 83 тийин (2002 й. 5 фев.). 2) Австралия пул бирлиги. 1966 й. фев.да Австралия фунти ўрнига муомалага киритилган. 1 Д.= 100 сент. Халқаро ифодаси АУД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ Д.= 1,97 Австралия Д.; 3) Канада пул бирлиги. 1 Д.= 100 сент. Халқаро ифодаси КЙД. Халқаро валюталар курси бўйича 1 АҚСҲ Д. = 1,53 Канада Д. Шунингдек, Багама, Барбадос Ороллари, Белиз, Бермуда Ороллари, Бруней, Гаяна, Зимбабве, Кайман Ороллари, Либерия, Намибия, Сингапур, Соломон Ороллари, Тринидад ва Тобаго, Фижи, Ямайка, Янги Зеландия пул бирликлари ҳам Д. деб аталади.[1]

АҚШ доллариАҚШ миллий пул бирлиги.

Тарих[edit | edit source]

Доллар со’зи о’рта асрлардаги дастлаб 1519 йилда Германияда пайдо бо’лган танга номи “Таллер”дан келиб чиққан. 1873 йилда таллер Германияда бутунлай муомаладан чиқиб кетди. Унинг о’рнига марка кириб келди. Бироқ унинг номи халқ орасида қолиб кетди. О’ша пайтларда Англия ва Испания колонияларида песо номи билан машҳур бо’лган испан тангалари муомалада бо’лган. Бу тангаларни ко’п жойларда адашган ҳолда “далар” деб аташар эди. Бизга машҳур бо’лган доллар номи ҳам унинг дунёга машҳур белгиси доллар ҳам о’ша пайтда пайдо бо’лган. Узун инглизча ибора “пиэсе оф Эигҳт”, я’ни 1/8 (нимчорак) қог’озда о’чирилган 8 га айланиб, охир-оқибат бизга таниш бо’лган доллар белгиси пайдо булган.

1879 йилда АҚШ ҳукумати давлатнинг расмий валютасини муомалага киритиш чог’ида унга ҳеч иккиланмай ҳаммага ма’лум ва машҳур бо’лган доллар номини танлашди. О’ша пайтда машҳур шахслардан бири “Янги Америка о’зининг янги пулига жуда эски ном танлади” - деган эди. 1792 йилда муомалада бо’лган АҚШ пулининг таркибидаги соф олтин миқдори 1,6033 гр ёки 24,057 гр соф кумушдан таркиб топган эди. 80 йиллардан со’нг, я’ни 1876 йилда мазкур олтин тангалар давлатнинг расмий пул бирлиги сифатида тан олингандан со’нг унинг таркибидаги соф олтин миқдори 1,50463 гр қилиб белгиланди. Бу миқдор АҚШда яна 30 йил, 1929-33 йиллардаги жахон иктисодий кризисигача амалда бо’лди. Шу алфозда қабул қилинган “олтин заҳираси” ҳақидаги ҳужжатга биноан, тилла миқдори 0,88867 гр.га, я’ни 41 фоизга туширилди.

Шу пайтда Троя унсиясининг нархи 35 доллар эди. ИИ-жаҳон урушидан кейин АҚШ дунёдаги ҳукмронлигини мустаҳкамланиши билан долларнинг дунёдаги о’рни ҳам аста-секин билиниб борди. Маршал шартномасига асосан, вайрона ҳолга келган Европага АҚШ инвестицияси билан биргаликда долларнинг йирик оқими ҳам кириб кела бошлади. Уруш туфайли ачинарли ахволга тушиб қолган Европада долларнинг кенг исте’молга кириши қийин кечмади. Шу пайтда Европанинг марказий банкларида долларни исталган Европа давлати пул бирлигига ёки келишилган миқдордаги олтинга алмаштириб олиш мумкин эди. Бироқ ХХ асрнинг 60-йиллари о’рталарига келиб, долларнинг кадри тушиб кета бошлади. Инфляциянинг о’сиши ва АҚШ савдо балансидаги танқислик навбатдаги доллар девал’вациясини келтириб чиқарди. 1971 йилнинг охирида олтиннинг бир унсияси 38 долларга чиқди. Долларнинг таркибидаги олтин миқдори эса умуман то’хтатилди. 1973 йиллар яна 10 фоизга девал’вация қилинди. 1974 йилнинг февралига келиб, олтиннинг бир унсияси дунёнинг йирик биржаларида 150 долларга ко’тарилди. Ҳозирги кунда бу ко’рсаткич 260 долларни ташкил этади. 100 йил мобайнида доллар 10 баробар арзонлашди. Аммо олтин стандартидан воз кечилган пайтда доллар ер юзининг ко’пчилик аҳолисини ишончини қозонган эди. Ко’плаб давлатларнинг норасмий пулларига айланиб қолди. Охирги йилларда эса Жанубий Америка давлатларининг ко’пчилигида доллар асосий пул о’рнида қо’лланилмоқда.

АҚШдан бошқа яна 26 давлат пул бирлиги доллар номи билан юритилади. Замонавий “долларчи” давлатларнинг катта қисмини Британия империясидан мустақил бо’лгандан со’нг қабул қилишган. 1857 йилда Канада Британия колониясидан домин’онига айланган вақтдан бошлаб, бу давлатнинг расмий пул бирлигига айланди. Шунинг учун ҳам ҳозирги пайтда замонавий Канада банкнотларида ҳам Британия қироличаси Елизавета ИИ ни портрети акс этган. Охирги муомалага киритилган долларлардан бири - бу Сингапур долларидир. 1967 йилда кенг муомалага киритилган ушбу банкнотлар қушлар, кемалар, гуллар ва бошқа нарсалар билан безатилган. Бу пул дунё пуллари ичида ҳам энг чиройли бо’лишига да’вогарлик қилади. Лекин замонавий АҚШ долларлари эса ҳамон ХХ аср бошидаги тасвирини о’згартирганича ё’қ. Олд қисми кулранг, орқаси яшил. Барча банкнотлар бир хил о’лчамда (157х67 мм). ХХ аср охирига келиб, пул қалбакилаштириш авжига чиққан пайтда долларнинг содда ко’риниши давр талабига жавоб беролмай қолди. Яқин-яқингача пулни қалбакилаштириш жуда осон эди. 1996 йилда чиққан долларнинг янги нусхаси фирибгарлар учун жиддий синов бо’лди.

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар[edit | edit source]