Комилов, Абдулазиз Ҳафизович

From UzEnc
(Redirected from Abdulaziz Komilov)
Jump to navigation Jump to search
Абдулазиз Ҳафизович Комилов
Абдулазиз Ҳафизович Комилов
Абдулазиз Ҳафизович Комилов
Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
2012-йил 13-январдан
Президент: Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши: Элёр Ғаниев
Ўзбекистон Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири
1994-йил 11-сентабрдан — 2003-йил 14-мартгача
Президент: Ислом Каримов
Вориси: Содиқ Сафоев
 
Таваллуди: 16-ноябр 1947 (1947-11-16) (72 ёш)
Янгийўл, Ўзбек ССР
Болалари: Дониёр Комилов
 
Мукофотлари:

Фидокорона хизматлари учун ордени Меҳнат шуҳрати ордени Дустлик риб.пнг Андоза:Ўзбекистон мустақиллигига 20 йил нишони

Абдулазиз Ҳафизович Комилов (16-ноябр, 1947, Янгийўл) — ўзбекистонлик сиёсатчи. 2012-йилдан бери Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири.[1] 1994-2003-йилларда ҳам айнан шу лавозимда ишлаган.

Ҳаёти[edit | edit source]

Абдулазиз Комилов 1947-йил Янгийўл шаҳрида туғилган. 1972-йил ССРИ Ташқи ишлар вазирлигининг Дипломатик академиясини битирган. 1978-80-йилларда ССРИ Фанлар академиясининг Шарқшунослик бўлимида ўқиган. Комилов тарих фанлари номзодидир.

Сиёсий карераси[edit | edit source]

Комилов 1973-1976-йиллар Совет Иттифоқининг Ливандаги элчихонасида атташе ўлароқ ишлаган. 1980-1984-йилларда Совет Иттифоқининг Суриядаги элчихонасида иккинчи котиб сифатида ишлаган. 1984-1988-йилларда эса Ўзбек ССР Ташқи ишлар вазирлигининг Яқиш Шарқ ишлари бўлимида ишлаган.

1988-1991 йилларда ССРИ Фанлар академиясининг Жаҳон иқтисоди ҳамда ташқи ишлар бўлимида ишлаган. 1991-1992-йилларда Ўзбекистоннинг Россия Федерациясидаги элчихонаси маслаҳатчиси ўлароқ фаолият юртиган. 1992-1994-йилларда Ўзбекистон миллий хавфсизлик вазири ўринбосари ўлароқ ишлаган.

1994-йил Комилов Ўзбекистон ташқи ишлар вазири этиб тайинланган. 1998-2003-йилларда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори. 2003-йил Комилов ўрнига Содиқ Сафоев ташқи ишлар вазири этиб тайинланган. Бунинг ортидан Комилов Ўзбекистон президентига ташқи ишлар бўйича маслаҳатчи ўлароқ ишлай бошлаган.

2003-йил Комилов Ўзбекистоннинг АҚШ ҳамда Канададаги элчиси этиб тайинланган. 2008-йил Комилов мамлакатнигн Бразилиядаги элчиси сифатида ҳам ишлай бошлаган. 2010-йил ташқи ишлар вазири ўринбосари лавозимида ишлай бошлаган. 2012-йилга келиб ташқи ишлар вазири этиб тайинланган.

Мукофотлари[edit | edit source]

Комилов Фидокорона хизматлари учун ордени[2], „Меҳнат шуҳрати“, „Дўстлик“, „Ўзбекистон белгиси“ ва „Ўзбекистон Республикаси мустақиллигига 20 йил“ давлат мукофотлари билан тақдирланган.

Оиласи[edit | edit source]

Комилов Шароф Рашидовнинг қизи Гулнора Рашидовага уйланган. О'гли - Дониёр[3].

Манбалар[edit | edit source]


Андоза:Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг шахсий таркиби