Абдулла Раҳимбоев

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

Абдулла Раҳимбоев (1896, Хўжанд — 1938.7.5) — давлат ва жамоат арбоби. Самарқанд эрлар гимназияси (1912), Тошкент ўқитувчилар семинариясини (1917) тугатган. Р. 1919-йилдан шўро муассасаларида фаолият юрита бошлади. Туркистон АССР МИК раиси (1920-1922). РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлигида коллегия аъзоси (1921-йил март—август). Бир муддат Москвага чақирилиб, РСФСР Миллий ишлар халқ комиссарлигида ишлаган. Сўнг Р. Бухоро компартияси (1923 йил июн—нояб). ва Туркистон КП МК котиби (1923 йил ноябр — 1924 йил ноябр) лавозимларида ишлаган. 1925 йилдан Москвада яшаб турган. СССР халқлари Марказий нашриёти бошқармаси раиси (1928 йил июл — 1929 йил май). Тожикистон ССР ХКСнинг раиси (1933 йил дек.дан), СССР МИК раисларидан бири (1934 йилдан). "Миллатчилик ташкилоти"нинг аъзоси деган айблар билан қамоққа олинган (1937-йил 7-сентябр) ва отишга ҳукм қилинган. П. 1956-йил оқланган[1][2].

Манбалар[edit | edit source]

  1. Ўзбекистоннинг янги тарихи, 2-китоб [Ўзбекистон совет мустамлакачилиги даврида], Т., 2000
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил