Абдуллаев, Ихтиёр Бахтиёрович

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович
Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович
Байроқ
3-й Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси
31-январ 2018-йилдан
Президент: Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши: Рустам Иноятов
Байроқ
4-й Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори
21-апрел 2015-йилдан — 31-январ 2018-йилгача
Президент: Ислом Каримов
Шавкат Мирзиёев
Ўтмишдоши: Рашид Қодиров
Вориси: Отабек Муродов
Байроқ
Ўзбекистон Республикаси президентининг кадрлар сиёсати бўйича давлат маслаҳатчиси
2009-йилдан — 2015-йилгача
Ўтмишдоши: Зафар Рўзиев
Вориси: Даврон Назармуҳамедов
Байроқ
Ўзбекистон Республикаси президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича давлат маслаҳатчиси
2006-йилдан — 2009-йилгача
Ўтмишдоши: Турсинхон Худайберганов
Вориси: Муиджон Тоҳирий
 
Фуқаролиги: Флаг оф Узбекистан.свг Ўзбекистон
Таваллуди: 22-май 1966 (1966-05-22) (54 ёш)
Фарғона, Ўзбекистон ССР, СССР
 
Ҳарбий хизматлари
Хизмат қилган йиллари: 1988-йилдан
Унвони: Генерал-лейтенант
 
Мукофотлари:

Меҳнат шуҳрати ордени

Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович (ўзб.Абдуллаев Ихтиёр Бахтиёрович; 1966-йил 22-май, Фарғона вилояти Учкўприк тумани) - Ўзбекистон Республикаси Миллий хавфсизлик хизмати раиси, (2018-йилдан). Бунга қадар Республика Бош прокурори (2015-2018), Олий Мажлис Сенатининг аъзоси (2010-2015), Ўзбекистон Президентининг кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси (2009-2015), Ўзбекистон Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар бўйича Давлат маслаҳатчиси (2006-2009) лавозомларида ишлаган.

Биография[edit | edit source]

  • Маълумоти бўйича ҳуқуқшунос. 1990-йилда Перм давлат университетининг юридик факултетини битирган.
  • 1988-1990 йилларда - Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди суд ижрочиси.
  • 1990-1993 йилларда - Фарғона вилояти Адлия бошқармасида маслаҳатчи, бош маслаҳатчи.
  • 1993-1995 йилларда - Жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар суди раиси вазифасини бажарувчи.
  • 1995-1997 йилларда - Фарғона вилояти суди раиси, жиноят ишлари бўйича судлов ҳайъати раиси.
  • 1997-2000 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси хизматининг фуқаролик ва амнистия масалалари бўйича референти.
  • 2000-2001 йилларда - Жиноят ишлари бўйича Андижон вилояти суди раиси.
  • 2001-2002 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси ўринбосари.
  • 2002-2006 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирининг биринчи ўринбосари.
  • 2006-2009 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат идоралари фаолиятини мувофиқлаштириш бўйича Давлат маслаҳатчиси.
  • 2007-2009 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Амалдаги қонун ҳужжатлари мониторинги институти директори.
  • 2009-2015 - Ўзбекистон Республикаси Президентининг Кадрлар бўйича Давлат маслаҳатчиси[1].
  • 2015-йилдан 2018-йилгача Ўзбекистон Бош прокурори[2].
  • 2018-йил 31-январдан ҳ.в. - Ўзбекистон Республикаси Давлат хавфсизлик хизмати раиси.
  • 2010-2015 йилларда - Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси[3].

Яна қаранг[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

Ҳаволалар[edit | edit source]