Абдуллаев, Жўра Абдуллаевич

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Жўра Абдуллаев
Абдуллаев Жўра Абдуллаевич
Таваллуд санаси: 1927
Таваллуд жойи: Тошкент
Фуқаролиги: СССР байроғи Совет иттифоқи, Ўзбекистон байроғи Ўзбекистон
Отаси: Мирза Абдулла Почаев (1883-1972)
Онаси: Марямхон Умарова (1896-1940)
Билими: олий
Партияси: Совет иттифоқи Коммунистик партияси

Жўра Абдуллаевич Абдуллаев (1927-йил 27-феврал, Тошкент) — энергетик олим, Ўзбекистон ССР Фанлар академияси академики (1989), техника фанлари доктори (1973), профессор (1982).

Автоматика ва ахборотлаштириш соҳасидаги олим, фан ва таълим фаолларидан бири, жамоат арбоби.

1934-1944 йиллар мобайнида 41-мактабда таълим олган. Меҳнат фаолиятини 1944-йил июн ойида Тошкент пассажир-паровозлари депосида паровоз ўтёқари (кочегари) сифатида бошлаган. Зарур амалий имтиҳонларни топширгач, 1944-йил сентабр ойидан то 1946-йил март ойигача паровоз машинистининг ёрдамчиси бўлиб ишлаган. Паровоз машинистлари олти ойлик курсини ва икки ойлик махсус курсни битиргач, 1948-йил сентабригача дизел-поездда биринчи тоифали машинист ёрдамчиси бўлиб ишлаган. 1948-йилдан Политехника институти (ҳозирги Ислом Каримов номидаги Тошкент давлат техника университети)нинг Энергетика факултетида таҳсил олди ва 1953-йил ноябр ойида «Реле муҳофазаси ва тизим автоматикаси» мутахассислиги бўйича имтиёзли диплом билан битирди, муҳандис-электрик мутахассислигини эгаллади ва аспирантурага тавсия этилди.[1]

Фаолияти[edit | edit source]

  • Ўрта Осиё политехника институтини битирган (1953);
  • Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Энергетика ва автоматика институтида катта илмий ходим (1959 - 60);
  • Ўзбекистон ССР энергетика ва автоматика илмий тадқиқот институтида лаборатория мудири (1960—76);
  • 1965-йилдан Коммунистик партия аʻзоси.[2]
  • Тошкент электротехника алоқа институти ректори (1971 — 92), шу институтда маслаҳатчи (1996 йилдан).
  • Коммунистик партия Марказий комитети (МК) аʻзоси (1990 — 91).
  • Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таʻлим вазири (1992 — 94).
  • Ўзбекистон Фанлар академияси президенти вазифасини бажарувчи (1994 — 96).

Илмий ишлари[edit | edit source]

1957-йилдан бери илмий фаолиятда. 250 дан ортиқ илмий ишлар муаллифи. Шу жумладан, 9 та монография ва 40 та ихтиролари бор.

Асосий илмий ишлари бошқариш тизимларида ахборотларга тезкор ишлов бериш ва ахборотларни узатиш назарияси, кўп бўғинли тизимларда хатоларни аниқлаш ва бартараф қилиш, кўп бўғинли элементлардаги рақамли қурилмаларнинг ишончлилигини та’минлаш, алоқада рақамли тизимларни қўллаш масалаларига бағишланган. Космонавтикага доир ишлари ҳам бор.

Қайта тикланадиган энергия бо‘йича Халқаро кенгаш ва Халқаро экоэнергия академияси аъзоси этиб сайланган.

Педагогик фаолияти[edit | edit source]

Ҳозирги вақтда Тошкент ахборот технологиялари университети профессори. 4 та фан доктори ва 20 дан ортиқ фан номзоди тайёрлаганлар.

Рағбатлантириш[edit | edit source]

  • Ўзбекистон ССРда хизмат кўрсатган фан арбоби (1980);
  • "Ю.А. Гагарин" ва академик "С.П. Королёв" эсдалик медаллар соҳиби.[3]
  • "Меҳнат шуҳрати" ордени соҳиби (2003).

Манбалар[edit | edit source]

  1. Исаев Р., (2017). Умр мазмуни. инфоCОМ.уз.
  2. Абдуллаев Джура Абдуллаевич [21.02.1927].
  3. Абдуллаев Жўра Абдуллаевич. Оʻзбекистон Фанлар академияси

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
  • Жўра Абдуллаевич Абдуллаев, Биобиблиография, Тошкент, 1997.