Абрамов музлиги

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

Абрамов музлиги - Олай тизма-сининг жан. ён бағридаги музлик. Кўксув (Кизилсувнинг ирмоғи) ҳавзасида. Майдони 22,8 км², уз. 10 км. Музликнинг тўйиниш ҳавзаси кенг муз ҳосил бўлиш минтақаси — сиркдан иборат. Музлик 4960 м ба-ландликдан бошланиб, музлик тили 3600 м баландликкача тушади. Абрамов музлигининг энг қалин жойи 160 – 170 м, ўртача қалинлиги 110 м. Музлик тилининг ҳаракат тезлиги суткасига 20 — 30 см, лекин ҳар 10—11 йилда бир марта музлик тилининг ҳаракати суткасига 2 м га ета-ди. 1972 — 73 йилларда музлик тилининг қуйи қисми 625 м га сурилган.Абрамов музлигида 19-а. охиридан мунтазам тадқиқот ишлари олиб борилмоқда.

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил