Абулқосим мадрасаси

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Стампс оф Узбекистан, 2007-09.жпг

Абулқосим мадрасаси - Тош-кентдаги ме’морий ёдгорлик. Мадраса, масжид ва хонақоҳдан иборат. Қурдирган шайх номи билан аталган. Энг эски биноси — хонақои Мўйи Муборак 1820 й. бунёд этилган, 1850 й. Мадраса қурилган. Даст-лаб бир қаватли бўлган. Мадраса чортоқ тарҳли (55×46 м), ҳовлиси (22×28 м) атрофида миёнсарой, дарсхона, масжид, тўрда Мўйи Муборак хонақоҳи (6,1×6,1 м) жойлашган. Ҳовлига олд ва орқа томо-нидаги пештоқ орқали кирилади. Бино-ни безашда асосий э’тибор бош тарзига қаратилган бўлиб, пештоқ (бал. 16 м)нинг икки ёнида гулдаста-миноралар қад кўтарган. Уларнинг тепа қисми гумбаз-ли мезаналар билан якунланган. Дарсхона, мактабхона (мурабба тарҳли — 6,12×6,12 м), икки қаватли ҳужралардан иборат. Мадраса олдидаги ҳовуз, кейинчалик қурилган ҳаммом 1940-йилларда бузил-4ган. Мадраса эшикларини ўратепалик Ус т а Ҳасанбой ўйма нақш билан безаган. Та’мирлашда А. Солиҳов, Х. Нишонов, О. Полвоновлар қатнашган (1979). Ма-драсада Абдулла Қодирий ўқиган. 1983 йилдан Ўзбекистон тарихий ва маданий ёдгорликларни муҳофаза қилиш жамия-тининг Тошкент бўлими жойлашган.

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил