Абуталиев, Фарадей Басирович

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Фарадей Басирович Абуталиев
70-ёш юбилейини нишонлашдан олдин, Тошкент, феврал, 2002-йил.
70-ёш юбилейини нишонлашдан олдин, Тошкент, феврал, 2002-йил.
Таваллуди25-март 1932-йил
Тошкент шаҳри
Вафоти30-август 2012-йил
Тошкент шаҳри
Истиқомат жойлариТошкент шаҳри
ФуқаролигиЎзбекистон байроғи Ўзбекистон
ВатаниСССР байроғи Совет иттифоқи
Соҳасиматематик моделлаштириш
Машҳур совринлари"Шавкатли меҳнати учун" медали (1970), ВДНХ медали ва премияси

Фарадей Басирович Абуталиев (1932-йил 25-март, Тошкент, ЎзССР — 2012-йил 30-август, Тошкент, ЎзР) — математик олим, Ўзбекистон Фанлар академияси академиги (2000), физика-математика фанлари доктори (1964), профессор (1972).

Ўрта Осиё давлат университетини тугатган (1952). Ўзбекистон ССР Фанлар академияси Ҳисоблаш маркази кибернетика институтида илмий ходим (1957— 62), 1962 йилдан лаборатория мудири.

Фарадей Абуталиев ишлари дифференсиал тенгламалар, ҳисоблаш математикаси, дастурлаш, ахборотлар назарияси, эластиклик назарияси, гидродинамика муаммоларига бағишланган. Абуталиев параболик типдаги ночизиқли тенгламаларнинг ихтиёрий шаклли соҳаларидаги ечимларини топиш учун тежамли ҳисоблаш схемаларини ишлаб чиқди.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил