Абхаз тили

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Абхаз тили
Миллий номи: Аҧсуа бызшәа
Мамлакатлар: Абхазия
Минтақалар:
Расмийлик ҳолати:
Сўзлашувчиларнинг умумий сони: 113,000 (1993)
Тартибловчи ташкилот:
Ўрни:
Ҳолати:
Туркумланиши
Туркум:
Алифбоси: кирилл
Тил кодлари
ISO 639-1 ab
ISO 639-2 abk
ISO 639-3 abk
Шунингдек қаранг: Лойиҳа:Тилшунослик

Абхаз тилиАбхазияда яшовчи абхазлар тили. Кавказ (иберий-кавказ) тилларининг абхаз-эдигей гуруҳига ки-ради. Абхаз тилида 70 мингдан кўпроқ киши сўзлашади. 2 асосий диалекти — абжуй (адабий тилга асос бўлган) ва бзиб бор. Абхаз тилида ундош фонемалар жуда кўп. Унлилар тизими оддий. Турланиш кам тараққий этган. Луғатидаги кўп сўзлар бир бўғинли ўзакдан иборат. 19- асрнинг 60-йилларқдан Абхаз тили ёзувини яратиш учун интилишлар бўлди. 1862 йилда П. К. Услар Абхаз тили учун кирилл-рус графикаси асосида алифбо тузди. 1926 йилда у тизими Н. Я. Маррнинг аналитик алифбоси биланн алмаштирилди. Абхаз тили. 1928 йилдан лотин, 1938 йилдан грузин, 1954 йилдан яна кирилл-рус графикаси асосидаги ёзувга кўчди.[1]

Манбалар[edit | edit source]

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил