Аччиқкўл (кўл)

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

АччиқкўлТошкент шаҳридан 20 км ғарбдаги кўл. Уз. 700 м, эни 150 м. А. булоқ сувидан тўйинади. Кўл ва унинг атрофлари қамишзор. Кўлда олтингугурт ҳидли шифобахш қора балчиқ бор (қалинлиги 10— 15 см). Бу балчиқдан даволаш муассасалари, жумладан Тошкент шаҳридаги Саломатликни тиклаш ва физиотерапия илмий тадқиқот институтида фойдаланилади.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил