Адолат социал-демократик партияси

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

Адолат социал-демократик партияси (Адолат СДП) — Ўзбекистондаги сиёсий партия.

Адолат партияси 1995-йил 18-февралда ташкил топган. Ўша пайтда партия Сиёсий кенгашининг секретари лавозимига биринчи Анвар Жўрабоев сайланган.

2017 йил 1 январ ҳолатига кўра, аъзолар сони 157.222 кишини ташкил этган.

Тарихи[edit | edit source]

2016-йил[edit | edit source]

  • Аъзолар сони 41.708 кишига кўпайди;
  • Йил якуни, яъни 2017 йил 1 январ ҳолатига кўра, аъзолар сони 157.222 кишига етди; [1]
  • Партиянинг ҳисоб варақларига жами 8 миллиард 753 миллион 534 минг сўм келиб тушди;
  • Йил якуни, яъни 2017 йил 1 январ ҳолатига кўра, қолдиқ маблағлар 1 миллиард 978 миллион 381 минг сўмни ташкил этади.

Партия бюджети[edit | edit source]

Жадвал. Адолат социал-демократик партияси бюджети ижроси (минг сўмларда)
Кўрсатгичлар 2016-йил 2017-йил 2018-йил
Тушумлар - жами 8.753.534
1. Партия Устав фаолиятидаги вазифаларни молиялаштириш учун 7.085.299
2. ЎзР Президенти сайловини ўтказиш учун давлат бюджетидан ажратма 958.350
3. Аъзолик бадаллари 722.372
4. Бошқа тушумлар 17.513
Чиқимлар - жами 6.558.760
1. Иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлар 5.224.876
2. Ижроия органларини сақлаш ҳаражатлари 513.632
3. Капитал активларни сотиб олиш 319.758
4. Дастурий вазифалар билан боғлиқ ҳаражатлар 367.790
5. Бошқа ҳаражатлар 132.704

Матбуоти[edit | edit source]

Партия муассислигидаги газета 1995 йил 22 февралдан Тошкентда чиқа бошлаган. Ҳафтада бир марта чоп этилади.

Ўзбекистонда яшаётган барча миллат ва элатларнинг умумий манфаатларига мос келадиган сиёсий, иқтисодий ва ижтимоий демократия қоидаларига асосланган, янги ижтимоий муносабатлар қарор топган адолатли фуқаролик жамиятини қуриш юзасидан "Адолат" СДП олиб бораётган фаолиятни кенг ёритиш газетанинг асосий вазифасидир. Таҳририят ҳузурида юристлар, иқтисодчи олимлар, тадбиркорлардан ташкил топган жамоатчилик кенгаши фаолият кўрсатади.[2]

Газета Ўзбекистоннинг барча вилоятларида ўз мухбирига эга. Адади — 10 минг (2000).

Манбалар[edit | edit source]

  1. Адолат газетаси, (2017). Ўзбекистон "Адолат" социал-демократик партиясининг 2016 йилги бюджети ижроси ва 2017 йилги бюджетининг асосий кўрсатгичлари тўғрисида. 17-февралдаги № 7 (1124), 3-саҳифа. Тошкент: "Шарқ" НМАК.
  2. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил