Аҳмаджон Усмонов

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Усмонов Аҳмад Тугилович
Усманов Аҳмад Тугилович
Таваллуд санаси: 14-январ 1957 (1957-01-14) (63 ёш)
Таваллуд жойи: Самарқанд вилояти Қўшработ тумани, Ўзбекистон ССР, СССР

Усмонов Аҳмаджон Тугилович (ўзб. Усмoнов Аҳмаджон Тугилович; 14-январ 1957-йил, Самарқанд) - 2013-2016 йилларда - Тошкент вилояти ҳокими[1], 2006-2013-йилларда Андижон вилояти ҳокими бўлган. Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Қонунчилик ва суд-ҳуқуқ масалалари қўмитаси аъзоси (2006-2016). Маълумоти – олий, 1981-йилда Самарқанд давлат университетини ҳуқуқшунос мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2006-йилда «Меҳнат шуҳрати» ордени ва 2010-йилда «Фидокорона хизматлари учун» ордени билан мукофотланган.

Биография[edit | edit source]

1974-1976-йилларда - Жиззах вилояти Октябр тумани «Уч қаҳрамон» қишлоқ кенгашининг котиби. 1981-1982-йилларда - Жиззах вилояти Арнасой туманидаги «Рокосовский» давлат хўжалигининг юрист-маслаҳатчиси. 1982-1983-йилларда - Жиззах шаҳрининг Ички ишлар бўлими катта инспектори. 1983-1990-йилларда - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ички ишлар бўлимининг инспектори, участка катта инспектори. 1990-1993-йилларда - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ички ишлар бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари - қидирув бўлимининг бошлиғи. 1993-1996-йилларда - Жиззах вилояти Мирзачўл тумани Ички ишлар бўлимининг бошлиғи. 1996-2001-йилларда - Сирдарё вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғининг ўринбосари. 2001-2003-йилларда - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ҳуқуқбузарликларни олдини олиш бош бошқармаси бошлиғи. 2003-2004-йилларда - Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари. 2004-2006-йилларда - Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси бошлиғи. 2006-2013-йилларда - Андижон вилояти ҳокими. 2013-2016 - Тошкент вилояти ҳокими. 2016-йил 4-февралда ишдан олинган[2][3]

Манбалар[edit | edit source]

Аввал келган:
Саъдулла Бегалиев
Флаг оф Узбекистан.свг
Андижон вилояти ҳокими

2006-2013
Кейин келган:<бр./>Шуҳратбек Абдураҳмонов
Аввал келган:
Рустам Холматов
Флаг оф Узбекистан.свг
Тошкент вилояти ҳокими

2013
Кейин келган:<бр./>Содиқжон Абдуллаев