Аккад тили

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Аккад тили
Миллий номи: akkadû
Мамлакатлар: Месопотамия
Минтақалар:
Расмийлик ҳолати:
Сўзлашувчиларнинг умумий сони:
Тартибловчи ташкилот:
Ўрни:
Ҳолати:
Туркумланиши
Туркум:
Сом-ҳом тиллари
Алифбоси: миххат
Тил кодлари
ISO 639-1
ISO 639-2 akk
ISO 639-3 akk
Шунингдек қаранг: Лойиҳа:Тилшунослик

Аккад тили (қад. шаҳар Аккад номидан) — машхур сом тилларининг энг қад.си. Икки диалектга — бобил ва оссурий диалектларига эга, шу боис кўпинча у бобил-оссурий (ёки оссурий-бобил) тили деб ҳам аталади. Аккад тилининг ҳам (бошқа сом тиллари каби) ўзига хос хусусияти ундаги сўзлар ўзаги ундош-лардан (кўпинча уч ундошдан) ташкил топишидир. Унлилар ҳамда ўзакка те-гишли бўлмаган баъзи ундошлар грамма-тик муносабатни юзага келтиради ва ўзак умумий маъносини муайянлаштиради. Аккад тили ёзуви шумер силлабо-идеографик миххатига асосланган бўлиб, белгилар кўп товушли хусусиятга эга. Улар сони 500 дан ошиб кетади. Аккад тили миххат ёзувини 1857 йилга келиб тўлиқ ўқишга муваффақ бўлинган.

Адабиётлар[edit | edit source]

  • ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил