Икромов, Акмал Икромович

From UzEnc
(Redirected from Akmal Ikromov)
Jump to navigation Jump to search
Акмал Икромович Икромов
Акмал Икромович Икромов
СССР почта маркаси (1968-йил)
Байроқ
Ўзбекистон ССР Коммунистик партияси Марказий Қўмитасининг Бош котиби
1929-йилдан — 1937-йилгача
Ўтмишдоши: Исаак Зеленский
Вориси: Усмон Юсупов
 
Таваллуди: 1898
Тошкент, Сирдарё вилояти, Россия империяси
Вафоти: 15.03.1938
Москва, РСФСР
 
Мукофотлари:
Ленин Ордени

Акмал Икромович Икромов (1898-йил, Тошкент — 1938-йил 15-март) — совет давлат ва сиёсат арбоби. О’збек ССР ҳукумат раҳбарларидан биридир.

Биография[edit | edit source]

Акмал Икромов 1898-йил Тошкент шаҳрининг Ўқчи маҳалласида мактабдор Икром домла оиласида туғилган. Отасининг мактабида савод чиқарган. Ёшлигидан форс ва араб тилларини пухта эгаллаб, шарқ адабиётини чуқур ўрганган. Тошкент шаҳрида ўқитувчи (1918-1919), „Изчиллар тўдаси“ ва „Чиғатой гурунги“ аъзоси, Элхон тахаллуси билан шеърлар ёзган. Наманган, Фарғона, Сирдарё вилоятлари партия ташкилотларида турли лавозимларда фаолият кўрсатган (1919-1921). Туркистон Коммунистлар партияси Марказий Кенгашининг котиби ва ташкилий инструкторлик бўлими мудири (1921-1922). Туркистон Республикасида янги иқтисодий сиёсат (НЕП)ни амалга оширилишида ташаббускорлик қилган. 1922-1924-йилларда Москвадаги Коммунистик университетда ўқиди. 1925-йил январдан Тошкент вилояти партия комитети котиби. 1925-йил февралдан Ўзбекистон Коммунистлар Партияси Марказий Кенгаши котиби, биринчи котиби (1929-йил декабр — 1937-йил сентабр). 1931-1934-йилларда Бутун иттифоқ коммунистлар партияси марказий кенгашининг О’рта Осиё бюроси котиби. Бутун Россия Коммунистик партия Марказий Ижроия Қўмитаси аъзоси, 1925-1937-йилларда СССР Коммунистик партия Марказий Ижроия Қўмитаси Президиуми аъзолигига номзод. ЎзССР Коммунистик партия Марказий Ижроия қўмитаси Президиуми аъзоси (1925-1937).

Акмал Икромов моҳир публицист сифатида Ўзбекистонда қишлоқ хўжалигини, хусусан пахтачиликни ривожлантиришга, маданий қурилишга доир кўплаб назарий мақолалар, илмий асарлар ёзган. Икромов ўз фаолияти давомида Ўрта Осиё Коммунистик партия бюроси ва Марказнинг кўрсатмаларига амал қилган. 1925-1927-йилларда ўн саккизлар гуруҳи, иноғомовчиликка қарши ғоявий кураш олиб борган. Ўзбек ССРда ер-сув ислоҳоти, мажбурий жамоатлаштириш, жумҳуриятда (республикада) замонавий саноат асосларини қуриш ва бошқа тадбирларга раҳбарлик қилган. Жадидларни „буржуа миллатчилиги“да айблаган.

Қатағон қурбонига айланиши[edit | edit source]

1937-йил сентабрда Тошкентда қамоққа олинди. Советларга қарши „Ўнг троцкийчи блок“ деб аталган иш бўйича Москвада суд қилиниб, СССРни бўлиб юбориш, жумладан, Ўрта Осиё республикаларини ажратиб олиш, давлат тузумини ағдариш, капитализмни, буржуазия ҳокимиятини тиклашда айбланди ва отиб ташланди.

Хотира[edit | edit source]

1957-йил 3-июнда СССР Олий суди ҳарбий коллегияси Акмал Икромовни айбсиз деб топди ва у оқланди. Икромов хотираси абадийлаштирилиб, Тошкент шаҳридаги туманга, йирик кўчага, маҳаллалар ва мактабларга унинг номи берилган. Тошкент ва Самарқандда ҳайкали ўрнатилган. Аммо кейинчалик унинг номини қайтадан ўчириш ҳаракатлари амалга оширилди.