Аксия

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

Аксия — бу унинг эгаси ҳиссадорлик жамияти капиталига ўзининг маълум ҳиссасини қўшганлигига ва унинг фойдасидан дивиденд шаклида даромад олиш ҳуқуқи борлигига гувоҳлик берувчи қимматли қоғоздир. Бундан ташқари, аксия корхонани бошқаришда қатнашиш ҳуқуқини ҳам беради.

Аксия (франс. аcтион — фармойиш; рухсатнома, фаолият) — аксиядорлик жамияти чиқарган қимматбаҳо қоғоз.

Ўз эгасининг аксиядорлик жамияти капиталида ҳиссаси борлигини ва шунга мувофиқ, топилган фойданинг бир қисмини дивиденд шаклида олишини, уни бошқаришда иштирок этиш ҳуқуқини тасдиқлайди. Аксия қимматли қоғозларнинг кенг тарқалган қисми, ҳиссабай қоғозлар туркумига киради. Аксия чиқарган жамият эмитент, уни сотиб олганлар эса инвесторлар деб аталади. Аксия дастлаб эмитент томонидан бирламчи бозорда сотилади, сўнгра у иккиламчи бозорда (фонд бозорида) қайтадан олди-сотди этилади. Аксия бевосита эмитент ёки воситачилар томонидан сотилади.

Ўзбекистонда аксия аҳолига хусусийлаштириш инвестиция фондлари (ХИФ) ва уларга қарашли махсус магазинларда сотилар эди. Ўзбекистонда 1997 йил. 5 та инвестиция фонди ишлади. Аксия давлат корхоналари аксиядорлик жамиятларга айлантирилган чоғда ва янгидан аксиядорлик жамиятлари тузилган пайтда чиқарилади. Ўзбекистондаги аксия давлат мулкини аксиядорлаш жараёнида 1989 йилдан бошлаб чиқарилган.

Аксия турлари[edit | edit source]

Аксия эгасининг номи ёзилган ва тақдим этган кишига тегишли аксияга бўлинади. Ўзбекистонда аҳоли орасида биринчи турдаги аксия тарқалган. Аксия оддий ва имтиёзли турларга бўлинади. Оддий аксия дивиденд миқдори кафолатланмаган, лекин аксиядорлар мажлисида овоз бериш ҳуқуқини та’минловчи аксия; имтиёзли аксия дивиденд олдиндан белгиланган, лекин овоз бериш ҳуқуқини та’минламайдиган аксия эгасининг ўзида ёки депозитарийларда сақланади. Масалан, 1995 йилда "Вақт" миллий депозитарийсида 2.040 аксиядорлик жамиятларининг умумий номинал миқдори 4 млрд. сўмлик аксиялари сақланди.[1]

Аксиялар махсус товар сифатида сотилади ва сотиб олинади, шу сабабли ўзининг нархига эга. Аксияда ифодаланган пул суммаси унинг номинал қиймати дейилади. Аксиянинг фонд бозорида сотиладиган нархи аксия курси деб аталиб, у олинадиган дивиденд миқдорига тўғри мутаносиб, фоиз миқдорига эса тескари мутаносибликда бўлади. Харидор аксияни ундан олинадиган даромади банкка қўйилган пулдан келадиган фоиздан кам бўлмаган тақдирдагина сотиб олади.

Аксия аксиядорга 2 хил ҳуқуқни беради: 1) мулкий ҳуқуқ; 2) номулкий ҳуқуқ.

Аксияларни ро'йхатга олиш бо'йича фонд бозорида қайд этилган ва қайд этилмаган турлари бор.

Аксиялар инвесторни қуйидаги хусусиятлари бо'йича жалб қилади: 1. Овоз бериш; 2. Капитални о'сиши; 3. Қо'шимча имтиёзлар; 4. Кейинги эмиссияга ёзилиш ҳуқуқи; 5. Мулкга эгалик қилиш ҳуқуқи.

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил