Аксиядор
Jump to navigation
Jump to search
Аксиядор — аксиянинг эгаси, ундан наф кўрувчи юридик ёки жисмоний шахс.
Аксиядор аксиядорлик жамиятининг а’зоси, ўз аксиясини тасарруф эта олади. Аксиядор айрим фуқаро, фирма, корхона, банк, турли инвестиция фондлари, давлат (ҳукумат) ва жамоат ташкилотлари бўлиши мумкин.
Қўлидаги аксия миқдори ва турига қараб аксиядорларнинг мақоми ҳар хил бўлади (айримлари фақат даромад олиши, айримлари корхона бошқарувида иштирок этиши мумкин).
Аксиядор ваколатига стратегия, бизнесни ривожлантириш ва бошқариш киради.
Аксиядор аксия чиқарган корхонанинг ҳамкорликдаги эгаси ҳисобланади.
Адабиётлар[edit | edit source]
- ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил
![]() | Ушбу мақолани ёзишда Ўзбекистон миллий энсиклопедияси (2000-2005) маълумотларидан фойдаланилган. |