Алан Тюринг

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Алан Матҳисон Туринг
Таваллуди 1912 йил, 23 июн
Маида Вале, Лондон, Англия
Вафоти 1954 йил, 6 июл
Wилмслоw, Чешире, Англия
Истиқомат жойлари Wилмслоw, Чешире, Англия
Соҳаси Математика
Тезис сарлавҳаси Сйстемс оф Логиc басед он Ординалс
Академик раҳбарлари Алонзо Чурч
Машҳур шогирдлари Робин Гандй
Машҳур ишлари Cрйптаналйсис оф тҳе Энигма, Туринг мачине, Туринг тест
Машҳур совринлари
[[Файл:{{{имзо}}}|150пх|алт={{{имзо_изоҳ}}}|{{{имзо_изоҳ}}}]]

Тюринг, Алан (ингл. Alan Mathison Turing; |23|06|1912 — |7|06|1954) - инглиз математиги, логики, криптографи. У информатикани ривожлантиришга катта ҳисса қўшган. 1950-йилда компютерни онглилигини текширувчи Тюринг тестини таклиф этган.

16 кун кам 42 йил умр кўрган англиялик математик, мантиқшунос, криптограф ва информатикага ўзининг катта ҳиссасини қўшган Алан Тюринг — сунъий онг, сунъий интеллект яратиш мумкинлигини қандайдир маънода исботлаган олим, „компютер“ отаси.[1]

ИИ Жаҳон урушида немисларнинг „Энигма“ номли махфий шифрловчи машинасини бузишни Алан Тюринг уддалаган. 1950-йил октябр ойида „Минд“ журналида чоп этилган „Ҳисоблаш машинаси ва интеллект“ номли илмий мақоласида бир тажриба қўллашни таклиф қилган, унга кўра компютер инсонлар билан мулоқот қилганда одамлардек „фикрлай олади“ ва „мулоқот қила олади“, яъни компютерни ўргатиш мумкин. Мазкур тажриба кейинчалик „Тюринг тести“ деб номланиб, компютерларнинг онглилик даражасини текширган. „Тюринг тести“ни акси бажарилиши натижасида CАПТCҲА (ҳозирги кунда интернетда машҳур, одамларнинг ҳақиқатдан одамлигини текширувчи тест) ўйлаб топилган. Биринчилардан бўлиб хотирасида дастурларни сақлайдиган компютер яратиш мумкинлигини исботловчи илмий ишини тақдим этган. Ўзи ҳозирги имкониятдаги компютерларнинг илк аждодларини яратилишида қатнашолмаган бўлсада, лекин назариясини яратиб берган эди. Тюринг ҳатто шахматнинг компютер версиясини ҳам ишлаб чиққан эди. Шунингдек, у математик биология ва кимёга ҳам қизиқиб, бу борада ҳам изланишлар олиб борган.

Шахсий ҳаёти[edit | edit source]

Жуда кўп кашфиётлар қилган, илми юксак, беқиёс олим Алан Тюрингнинг шахсий ҳаёти жуда ачинарли. У деярли ёлғиз яшади. Англияда гомосексуаллар (гейлар)га қарши қонун қурбонига айланди. Ҳақиқаттан у, ҳамма қатори нормал одам эмас эди. Сеонид моддаси билан заҳарланиб, ўз жонига қасд қилган. Қамоқда ўтиришнинг ўрнига доимий гомосексуализмга қарши даволаниш орқали жазо усули билан ҳукм қилинган.

О'лимдан со'нг[edit | edit source]

Орадан 50 йиллар ўтиб, Алан Тюрингнинг 100 ёши муносабати билан у оқлана бошланди. 2009-йилда Буюк Британия премер-министри Гордон Браун Алан Тюринг учун ўз халқидан узр сўраган. 2013-йилда Англия қироличаси Элезавита ИИ томонидан умрбод оқланган. 2002-йилда Алан Тюринг — „тарихдаги энг машҳур 100 та британияликлардан бири“ деб, 2009-йилда Алан Тюринг — „Буюк Британиядаги энг машҳур гомофобия қурбонларидан бири“ сифатида тан олинган.

Қизиқарли фактлар[edit | edit source]

  • Ҳисоблаш машиналари Уюшмаси (Ассоcиатион фор Cомпутинг Мачинерй)нинг йиллик мукофотларидан бири Тюринг соврини деб номланади. Ахборот Технологиялари соҳасидаги энг обрўли мукофот, уни бемалол Нобел мукофотига тенглаштириш мумкин;
  • Алан Тюринг номи қуйидаги катта романларда такрорланган:
  1. Нил Стивенсон “Криптономикон”,
  2. Роберт Харрис “Энигма”,
  3. Нил Стивенсон “Олмос асри ёхуд олийжаноб ҳурлар алифбоси” (Тюринг машинаси),
  4. Гарри Гаррисон “Тюринг танлови”,
  5. Уилям Гибсон “Нейромант” (“Тюринг полицияси”,
  6. “Тюринг реестри” – сун’ий интеллект ҳақида);
  • “Ассассин’с Cреэд: Бротҳерҳоод” ўйинининг 4-топишмоғида башарият манфаати учун тамплиерлар томонидан Алан Тюринг ўлдирилган деб гумон қилинади. Сабаби, у яратган машиналар бир неча одамнинг ишини бажарар, бунда одамлар ишсиз қолиб кетиши мумкин эди;
  • Алан Тюринг ҳурматига битта астероид унинг номи билан аталади;
  • 2001-йили Манчестерда Алан Тюринг ёдгорлиги ўрнатилган.
  • 2014-йилда Алан Тюринг шарафига “Тақлид ўйини” номли тарихий драма филми суратга олинган.

Манбалар[edit | edit source]