Албания

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Албания Республикаси
Republika e Shqipërisë
Албания давлат байроғи   Албания давлат герби
Байроқ Герб
Шиор: Ти Шқипëри, мë жеп ндер, мë жеп эмрин Шқипëтар
Албания сен менга шараф бер, сен менга Албан деган ном бер
Мадҳия: Ҳймни и Фламурит
(Ҳймн то тҳе Флаг)
Албания Харитаси
Пойтахт Тирана
Расмий тил(лар) Албан
Ҳукумат Парламентлик Республика
 • Президент Илир Мета
 • Бош Вазир Эди Рама
Мустақиллик   Усмонлилар империясидан
 • Сана 28-ноябр 1912
Майдон  
 • Бутун 28,748 km² (138-)
 • Сув (%) 4,8
Аҳоли  
 • 2011 рўйхат 2,831,741 (130- ўрин)
 • Зичлик 126,6 киши/km²
ЯИМ (ХҚТ) 2010- йил рўйхати
 • Бутун АҚШ$23,860 мил.[1] (115-)
 • Жон бошига АҚШ$8,000
Пул бирлиги Лек (ALL)
Вақт Минтақаси (UTC+1)
 • Ёз (DST) (UTC+2)
Қисқартма AL
Интернет домен .al
Телефон префикси +355

Албания (Шқипëриа), Албания Республикаси (Република э Шқипëрисë) — Болқон ярим оролининг жануби-ғарбидаги давлат. Адриатика ва Иони денгизлари соҳилида жойлашган. Маъмурий жиҳатдан 36 ретага бўлинган[2]. Пойтахти алоҳида маъмурий бирлик қилиб ажратилган. Майдони 28,7 минг км2. Аҳолиси 2 831 741 киши[3] (2011). Пойтахти Тирана шаҳри.

Давлат тузуми[edit | edit source]

Албания — парламентли республика. Амалдаги конституцияси 1998-йил қабул қилинган. Давлат ҳокимиятининг олий органи — бир палатали Халқ мажлиси (155 депутат), уни барча фуқаролар 4 йил муддатга сайлайди. Давлат бошлиғи — президент. Албания Олий ижроия органи — ҳукумат бошлиғи бошчилигидаги Вазирлар Кенгаши (ҳукумат). Давлат ҳокимиятининг маҳаллий органлари — тегишли халқ кенгашлари[4].

Табиати[edit | edit source]

Адриатика денгизининг соҳили асосан пасттекислик, жанубий тоғлардан иборат. Албания ҳудудининг салкам 70 % ни баландликлар 2692 м гача бўлган Шимолий Албан Алплари (Проклетие) ва Жанубий Алплар эгаллайди. Улар ўртасидаги марказий воҳа дарё водийларига бўлинади. Соҳили паст-баланд денгиз бўйи текислигидан иборат. Хромит, нефт, битум, темир-никел ва мис руда конлари бор.

Иқлими — Ўрта денгизга хос субтропик; июлнинг ўртача ҳарорати 24 °C, 25 °C, январники 8 °C, 9 °C. Йилига 1000 мм ёғин ёғади. Сой ва дарёлари тоғли, уларда кема қатнамайди. Энг катта дарёлари — Дрин, Семани, Шкумбини, Скадар, Охрид, Преспа кўлларининг бир қисми Албания ҳудудида жойлашган. Текисликда жигарранг, тоғларда қўнғир тоғ-ўрмон тупроқлари. Ер майдонининг 38 % дан кўпроғи ўрмон билан қопланган (дуб, бук, каштан ва бошқа хил дарахтлар). Соҳилда Ўрта денгизга хос ўсимликлар доимо кўкариб туради. Албанияда 4 миллий боғ бор[5].

Аҳолиси[edit | edit source]

Албаниянинг асосий аҳолиси — албанлар (салкам 98 %). Греклар, валахлар ва бошқалар ҳам яшайди. Расмий тили — албан тили. Аҳолининг ўртача зичлиги — 1 км2 га 87 киши[6]. Аҳолининг 35 % шаҳарларда истиқомат қилади. Энг йирик шаҳарлари — Тирана, Дуррес, Шкодер, Влёра, Элбасан[3].

Тарихи[edit | edit source]

Албаниянинг энг қадимги аҳолиси пеласглар (янги тош даври), иллирийлар (мил.ав. 2-минг йилликдан бошлаб) бўлган. Мил. ав. 2-асрда ҳозирги Албания ҳудудини Рим босиб олган. 395-йилдан 1347-йилгача у Византия таркибига кирган, кейинчалик унинг айрим қисмлари болгар ва серб заминдорлари қўл остида бўлган. 1389-йилдан Албанияни Усмонлилар империяси забт эта бошлади. 15-аср ўрталарида Скандербег бошчилигида бошланган умумхалқ қўзғолони натижасида деярли бутун Албания озод қилинди, бироқ 1479-йилда уни яна турклар босиб олди. 1912-йил баҳорида Усмонлилар ҳукмронлигини бартараф этиш учун халқ қўзғолони бошланди. Ўша йили 28-ноябр куни Влёрада аҳоли турли табақа вакилларининг қурултойи Албанияни мустақил давлат деб эълон қилди. Муваққат ҳукуматга И. Камолбей бошчилик қилди. Аслида эса Албания бошқа давлатларга қарам бўлиб қолди. 1924-йил июнидаги халқ қўзғолони Аҳмад Зогу тўдасини ағдариб ташлади. Аммо 1924-йил декабрда у ажнабий империалистлар ёрдамида яна ҳокимиятни эгаллаб, ўзини аввалига республика президенти, 1928-йил эса қирол деб эълон қилди[7]. Унинг даврида Албания амадда Италия мустамлакасига 299 айланди. 1939-йилда фашистлар Италияси, 1943—44 йилларда эса немис фашистлари Албанияни босиб олди. Албания 1944-йил 28-ноябрда фашист босқинчиларидан озод этилди. 1946-йил 11-январда халқ республикаси деб эълон қилинди. 1976-йил 28-декабрдан 1991-йил майгача — Албания Халқ Социалистик Республикаси деб аталиб келди. 1991-йил майдан Албания Республикаси[8]. Албания 1955-йилдан — БМТ аъзоси. Албания ва Ўзбекистон Республикаси ўртасида дипломатия муносабатлари 1993-йилда ўрнатилган. Миллий байрами — 28 ноябр — Байроқ куни (1912)[9].

Сиёсий партия ва бирлашмалари, касаба уюшмалари[edit | edit source]

Албания социалистик партияси, 1941-йилда тузилган, 1948-йилгача Албания Компартияси, 1991-йилгача Албания меҳнат партияси деб аталган. Ҳозирги номи 1991-йил 12-июнда қабул қилинган; Албания демократик партияси, 1990-йил тузилган; Албания аграр партияси, 1991-йилда тузилган; Албания республикачилар партияси, 1991-йилда тузилган; Албания социал-демократик партияси, 1991-йилда тузилган; Инсон ҳуқуқлари учун иттифоқ, 1992-йил тузилган; Албания касаба уюшмалари конфедерацияси, 1990-йилда тузилган; Албания мустақил касаба уюшмалари бирлашмаси, 1991-йилда тузилган[10].

Хўжалиги[edit | edit source]

Албания мустақил бўлгач, хўжалик соҳасида муайян муваффақиятларга эришди. У аграр-индустриал мамлакатга айланди. Албания миллий даромадининг 46 % саноатда, 33 % қишлоқ хўжалигида ҳосил қилинади.

Саноати[edit | edit source]

Озиқ-овқат, енгил саноат, кончилик ва ёғочсозлик тармоқларининг салмоғи катга. Энергетика нефт ва гидроэнергия негизига қурилган. Йилига 4 млрд. кВт-с дан ортиқ электр энергия ишлаб чиқарилади. Нефт, хром (1 йилда 1 млн. тонна — Ғарбий Европада л-ўрин), темир-никел ва мис рудалари, битум қазиб олинади. Озиқ-овқат саноатида қанд-шакар, ёғ-мой, балиқ ва мева-консерва, виночилик, тамаки тармоқлари, енгил саноатда — асосан тўқимачилик тармоғи мавжуд. Киме, металлсозлик, машинасозлик, ёғочсозлик саноатининг айрим корхоналари ишлаб турибди. Асосий саноат марказлари: Тирана, Элбасан, Фие-ри, Корча, Шкодер.

Қишлоқ хўжалиги[edit | edit source]

Асосий тармоғи — деҳқончилик. Экинзорлари 560 минг га дан ортиқ (мамлақат ҳудудининг деярли 20 %). 230 минг га га яқини суғорилади. Маккажўхори ва буғдой озиқ-овқат соҳасида катта аҳамиятга эга. Картошка, сабзавот ҳам етиштирилади. Пахта, тамаки, қанд лавлаги асосий техника экинларидир. Токчилик, зайтун ва ситрус ўсимликлари ўстириш ривожланган. Чорвачилиқда қўйчилик ва эчкичилик устун.

Транспорти[edit | edit source]

Бункер

Транспортнингасосий тури — автомобил транспорти (юк ай-ланмаси ҳажмининг салкам 65 % ни таш-кил этади). Дуррес — Тирана, Дуррес — Элбасан ва бошқа йўналишдаги т.йиллар мавжуд. Денгиз портлари: Дуррес, Влёра. Халқаро аэропорти — Тирана (Ринас).

Ташқи савдоси[edit | edit source]

Четга асосан, хромитлар, темир-никел, мис рудалари, нефт, битум, ёғоч-тахта, чарм, зайтун ёғи, тамаки, ситрус, сабзавот ва мевалар чиқарилади. Албания четдан машина, асбоб-ускуна, прокат, транспорт воситалари, дори-дармон, кимё саноати маҳсулотлари, кенг истеъмол моллари келтиради. Асосий ташқи савдо мижозлари: Италия, Юнонистон, Туркия, Олмония. Пул бирлиги — лек.

Тиббий хизмати[edit | edit source]

Албанияда 10 мингдан ортиқўринли касалхоналар мавжуд. 735 беморга 1 шифокор тўғри келади. Шифокорларни Тирана университетининг тиббиёт факултети етиштиради. Лиджада курортлар бор.

Халқ таълими, илмий ва маданий-маърифий муассасалари[edit | edit source]

Халқ таълими тизими 1969-йилда жорий этилган бўлиб, у мактабгача муассасалар, 8 йиллик умумий мажбурий, 4 йиллик ўрта (ҳунар ёки умумий) ва 3—4 йиллик олий ўқув юртларидан иборат. Албанияда 3 университет бор. Фанлар академияси 1973-йил ташкил этилган. Миллий кутубхона ва университет кутубхонаси, археология, этнографик музейи ва боҳсқалари бор[11].

Матбуоти, радиоэшиттириши, телекўрсатуви[edit | edit source]

Албанияда „Зери и популлит“ 300(„Халқ овози“, 1942 йилдан) „Месуеси“ („Муаллим“, 1961-йилдан), „Башкими ком-бетар“ („Миллий бирлик“, 1943 йилдан), „Комби“ („Миллат“, 1991-йилдан), „Дрита“ („Ҳйп“, 1960-йилдан), „Коха Ионе“ („Вақтимиз“, 1991-йилдан) ва бошқа газеталар нашр этилади. Албания телеграф агентлиги 1944-йил ташкил этилган. „Албания радиоэшиттириши ва телекўрсатуви“ давлат ташкилоти мавжуд. Радиоэшиттириш — 1944-йилдан, телекўрсатув — 1961-йилдан ишлайди.

Адабиёти[edit | edit source]

Албанияда бой халқ ижодиёти — қаҳрамонлик достонлари, тарихий қўшиқлар мавжуд. Албан тилида ҳозиргача сақланиб қолган дастлабки ёзма манба — епископ Пал Энгеланинг „Чўқинтириш таомили“ (1462)дир. 16— 17-асрларда адиблар П. Буди, Ф. Барде, П. Богдани, М. Бархети ижод қилдилар. 18-асрда Т. Кавалоти ва Данел албан тили луғатини туздилар. 19-асрда бир неча атоқли ватанпарвар ёзувчилар, миллий уйғониш арбоблари майдонга чиқди. Адабиётда романтизм оқими ҳукмрон бўлиб қолди. Шу даврнинг энг таниқли намояндалари — шоирлардан И. Де Рада („Милосао қўшиғи“, „Шўрпешона Скан-дербег“ достонлари), Кенжа Г. Дара („Баланинг сўнгги қўшиғи“ достони). З. Серембе („Тақдир“ достони), В. Шкодрани („О, менинг Албаниям“ достони), адиб ва таржимон К. Кристофориди. Адабиётда новелла, тарихий роман, драма пайдо бўла бошлади. Янги адабиётнинг асосчиларидан бири Н. Фрашерининг „Пода ва дала“ (1886), „Скандербег тарихи“ (1898) ва бошқа достонлари юзага келди. 20-аср бошларидаги шоирлар — А. Чаюпи („Томори ота“ тўплами, 1902; „Ўн тўрт ёшли куёв“ комедияси, 1902), Н. Меда („Қувғин“, „Булбул ноласи“ достонлари), Ф. Широка, Р. Силичи халқни бирликка чақиради. Ватанпарварлик руҳидаги қўшиқ ва новеллалар муаллифи М. Грамено албан бадиий прозасининг асосчиларидан бири бўлди. Албания адабиётининг таниқли вакили Фан Ноли ўз шеърларида фуқарога ҳурмат ва муҳаббат туйғуларини улуғлади („Салип Султон қўшиғи“, „Қувғин қурбони“, „Драгобий ғори“, „Югур марафончи“ ва бошқалар). 20-асрнинг 30-йилларида ижтимоий мавзу қаламга олина бошлади. Икинчи жаҳон уруши даврида ва Албания озодликка чиққанидан сўнг адабиётда италян-немис фашистларига қарши кураш мавзуидаги асарлар яратилди (Ф. Гятанинг „Партизан Банко ҳақида қўшиқ“ достони, Д. Шутеричининг „Ҳалоскорлар“ романи, 1952—55). Турмушни ижтимоий жиҳатдан ўзгартиришга бағишланган романлар (С. Спассенинг „Улар ёлғиз эмас эди“, 1952; Ф. Гятанинг „Ботқоқ“, 1959 ва бошқалар) пайдо бўлди. 50—60-йилларда автобиографик ва тарихий қисса ҳамда романлар (Д. Шутеричи, В. Кокона, Я. Дзодза асарлари) яратилди.

Меъморлиги[edit | edit source]

Антик давр (мил. ав. 7-аср)дан Албания ҳудудида мудофаа иншоотлари, жамоат ва уй-жой бинолари, меъморий безакларнинг қолдиқлари, ўрта асрлардан Византия иншоотлари (13— 14-асрларга мансуб бўлган Лявдари, Мборя қишлоқларидаги черковлар) ва романтик услубдаги иморатлар (Шаси қишлоғидаги собор, Вау-и-Деес, Оботи қишлоқларидаги черковлар, 13-аср), шунингдек, истеҳкомва қасрлар сақланиб қолган. Саройлар, тимлар, мачитлар ҳам мавжуд. Албания Халқ меъморлигига хос хусусиятлар — тоғлардаги мустаҳкам минорасимон уйлар, икки-уч қаватли, олди пешайвонли, ясси черепица томли уйлар. Албания шаҳарларида ўрта асрлар ва 20-аср бошларидаги иншоотлар билан ёнма-ён замонавий иморатлар кўзга ташланади.

Учлик бункер
ярим хароба бункер

Тасвирий санъати[edit | edit source]

Ўрта асрларда рассомлик ва ҳайкалтарошлик бирмунча ривож топтан (Лявдаридаги Троица черкови деворларига ишланган суратлар). 16-асрнинг 50-йилларида Шелцан ва Балш черковларида неокастрлик уста Онуфрий суратлар чизган. 19-аср охири — 20-аср бошларида дунёвий ранг-тасвир (рассомлардан Н. Мартини, К. Хидромено) пайдо бўлди. Кейинги йилларда мусаввирлик, графика, ҳайкалтарошликнинг турли жанрлари ривожланди. Албанияда халқ 301 амалий санъати (гиламдўзлик, тикувчилик, тўқувчилик, ўймакорлик, заргарлик) қадим замонлардан маълум.

Мусиқаси[edit | edit source]

Албан халқ мусиқасида хилма-хил маҳаллий услублар, табиий беш пардали (пентатоник) куйлар, озарбайжон мусиқасида учрайдиган оҳанглар бор. Ўзбек мусиқасидаги каби вазни ўзгариб турадиган қўшиқ ва рақс куйлари тараққий топган. Аксари 3 овозли қўшиқлар камонли чолғулар жўрлигида айтилади. 20-аср 50-йилларидан профессионал мусиқа санъати: опера (П. Якованинг „Мрика“, 1954, „Скандербег“, 1968), балет (Т. Дайянинг „Халил ва Хайрия“, 1963), оперетта, симфония, камер, чолгу, хор мусиқаси ривожланди. Тиранада давлат опера ва балет театри бор.

Театри[edit | edit source]

1874-йилда Тесторати бошчилигидаги театр тўгараги дастлабки саҳна асарини қўйди. 19-аср 2-ярмида С. Фрашери, М. Грамено, Ф. Ноли, А. Чаюпи песаларини ҳаваскор театр труппалари саҳналаштирди. 1944-йил Тиранада профессионал халқ театри, кейинроқ Корча ва Дурресда театрлар барпо этилди. Албания Моисеи номидаги олий актёрлик билим юрти очилган (1959).

Киноси[edit | edit source]

Албания кинематографияси иккинчи жаҳон урушидан сўнг ривожлана бошлади[12]. 1952-йилда ташкил этилган „Янги Албания“ киностудияси ҳужжатли филмлар ва киножурналлар чиқаради. Биринчи рангли бадиий филм — „Албаниянинг буюк фарзанди Скандербег“ (1954). Кейинчалик „Тана“, „Ер аланга ичра“ ва бошқа бадиий филмлар яратилди.[13]

Манбалар[edit | edit source]

Ҳаволалар[edit | edit source]