Алгоритм

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

Алгоритм - берилган натижага эришиш учун қилиниши керак бўлган аниқ кўрсатмалар кетма-кетлиги. Алгоритм кенг маънода фақат компютерга оид атама бўлмай, балки унда берилган кўрсатмаларни бажара олувчи ҳар қандай нарсага оиддир.

Алгоритм, алгорифм — маълум бир турга оид масалаларни ечишда иш-латиладиган амалларнинг муайян тар-тибда бажарилиши ҳақидаги аниқ қоида (дастур). Кибернетика ва мат.нинг асо-сий тушунчаларидан бири. Ўрта асрлар-да саноқнинг ўнли тизими бўйича тўрт арифметик амал бажариладиган қоидани А. деб аташган. "Бу қоидаларни мат.га 9-а.да ал-Хоразмий киритган. Евро-пада бундай қоидалар унинг тугилган юртига нисбатан лотинчалаштирилган (Алгоритмус ёки Алгоритҳмус шакли-да "алгоризм" дейилган), кейинчалик "алгоритм"га айланган" (акад. А. Н. Кол-могоров). Фанда "Евклид алгоритми", "Ғиёсиддин Коший алгоритми", "Лауре алгоритми", "Марков алгоритми" деб аталувчи А.лар маълум. А. тушунчаси тобора кенгайиб бориб, кибернетиканинг назарий ва мантиқий асоси ҳисобланган А.лар назарияси пайдо бўлди. ЎзР да бир неча и.т. муассасалари ва ҳисоблаш мар-казларида А.дан фойдаланиш соҳасида самарали ишлар олиб борилмоқда. Мас, Ўзбекистон ФА "Кибернетика" илмий и.ч. бирлашмасида, Ўзбекистондаги бар-ча ун-тларда, Тошкент давлат техника унтида, ЎзР Макроиқгисод ва статистика вазирлиги қошидаги Ҳисоблаш маркази ва бошқа муассасаларда олиб борилаётган ишлар бунга мисол бўла олади.[1]

Атама тарихи[edit | edit source]

"Алгоритм" атамаси машҳур математик, юртдошимиз Ал-Хоразмий номи билан боғлиқ бўлиб уни лотинлаштирилишидир. Бизга маълум бўлган энг қадимий алгоритм бу Евклид алгоритмидир. Алгоритмлар назарияси, айниқса, ХХ асрда жуда ривожланиб, у билан Тюринг, Пост, Чёрч, Винер, Марков, Колмогоров каби юксак олимлар шуғулланишган.

Алгоритм хусусиятлари[edit | edit source]

  • Аниқлик(детерминистик) - ҳар бир вақтда алгоритмнинг кейинги қадами унинг мазкур ҳолати билан тўлиқ аниқланади.
  • Тушунарлилик - алгоритм фақат уни бажарувчиси учун тушунарли буйруқлардан иборат бўлиши шарт.
  • Якунланиши - алгоритм албатта чекли қадамдан сўнг якунлашиши лозим.

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил