Алиби

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

Алиби (лотинча алиби – бирор-бир бошқа ерда) – криминалистикада айбланувчининг ўзини ҳимоя қилиш тактикаси. Алиби бирор жиноятда иштирок этган деб гумон қилинган ёки айбланаётган шахснинг жиноят содир бўлган жойда бўлмаганини ва унинг айбсизлигини кўрсатувчи далолатдир. Жиноят юз берган вақтда айбланувчи мутлақо бошқа жойда бўлгани исботланса, алиби аниқланган ҳисобланади. Жиноят қилинган пайтдан айбланувчи бошқа жойда кўринганлиги ўртасида тегишли вақт ўтган бўлса, жиноят қилишда бошқа йўл билан ёки билвосита иштирок этган бўлса, бу ҳол айбловни рад этолмайди.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил

Ҳаволалар[edit | edit source]

  • Алиби, Иқтисод ва ҳуқуқшунослик бўйича энсиклопедик луғат (рус.)
  • Аилиб, Катта совет энсиклопедияси (рус.)