Алифбо

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

Дунё алиболари:

Алифбо (араб А.сининг бошланғич икки ҳарфи – алиф ва бо номидан олинган) – бирор тилнинг ёзувига қабул қилинган ва маълум анъанавий тартиб берилган ёзув белгилари (мас, араб А.си, лотин А.си) ёки бўғин белгилар (мас, ҳинд А.си – деванагари) мажмуи. А. мил. ав. 2000-й. охирларида қад. Уга-рит ва финикий ёзуви товуш тизимидан келиб чиққан. Ундан илгари Миср иероглифлари саноқ тизими мавжуд бўлган, деб тахмин қилинади. Туркий халқларнинг рун ва туркий (уйғур) ёзувлари бўлган. Аммо, бу ўзига хос туркий ёзувлар Ахи ҳақида маълумот учрамайди. Уларга оид ҳарфлар жадвали товуш белгилари ҳақидаги бошқа манбалардаги маълумотлар ҳамда шу ёзув ёдгорликлари асосида тузилган. Ҳозирги ҳарфий ва баъзан бўғин А.лари финикий А. сидан, оромий (араб, яҳудий), юнон (лотин ва ҳоказо) ва бошқа Алардан келиб чиққан. Араб А.сига – барча араб мамлакатлари, шунинг-дек Эрон, Афғонистон, Покистон, Шарқий Туркистон – Шинжон, шунингдек 13–20-аср бошларида туркий халқлар ёзув тизимида; лотин А.сига Америка, Австралия қитъасидаги барча халқлар, Европанинг кўпчилик халқлари, Осиё ва Африкадаги баъзи халқлар (Ин-донезия, Туркия ва бошқалар) ёзув тизимида; Кирилл А.сига – Европа, Осиёдаги баъ-зи халқлар ёзув тизимида; ҳинд бўғин А.сига – Ҳиндистондаги кўпгина элатлар ёзув тизимида амал қилинган. Яна қ. Араб ёзуви, Арман ёзуви, Грузин ёзу-ви, Корейс ёзуви, Туркий(уйғур) ёзуви, Ўрхун-енисей ёзуви, Юнон ёзуви, Ҳинд ёзуви, Лотин алифбоси.[1]

Манбалар[edit | edit source]

  1. ЎзМЕ. Биринчи жилд. Тошкент, 2000-йил