Алишер Отабоев

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search
Алишер Абдужалилович Отабоев
рус. Алишер Абдужалилович Атабаев
Фаолияти тури: Ўзбекистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, Фарғона вилояти ҳокими, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.
Таваллуд санаси: 1947
Таваллуд жойи: СССР байроғи ССРИ Алишер Отабоев Марғилон шаҳрида
Фуқаролиги: Флаг оф Узбекистан.свг Ўзбекистон
Турмуш ўртоғи: Қосимова Раъно Маҳмудовна (Фарғона шаҳрида туғилган) — Фарғона давлат дорилфунуни иқтисодиёт куллиёти декани.
Партияси: Ўзбекистон Либерал-Демократик Партияси
Мукофотлари "Эл-юрт ҳурмати" ордени (2002)медаллар ва кўплаб фаҳрий ёрлиқлар билан тақдирланган.

Алишер Абдужалилович Отабоев (17-апрел 1947 йили Марғилон шаҳри Фарғона вилояти Ўзбекистонда туғилган)-Ўзбекистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, Фарғона вилояти ҳокими, 2-чақирилишдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати.

Олган билими[edit | edit source]

Ҳаёт йўли[edit | edit source]

Алишер Отабоев 17-апрел 1947 йили Марғилон шаҳрида туғилган, Ўзбекистоннинг атоқли давлат, сиёсат ва жамоат арбоби, Фарғона вилояти ҳокими, 2-чақирилишдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлган.

15 январ 2000 йили Фарғона вилояти ҳокими лавозимига унинг номзодини Ўзбекистон Республикасининг Президенти Ислом Каримов кўрсатган ва Фарғона вилояти халқ депутатлари кенгаши тасдиқлаган эди.

Вилоят ҳокими вазифасига тайинлангунча 1997 йилдан 15 январ 2000 йилгача Фарғона вилояти ҳокимининг 1 ўринбосари, ундан аввал эса 1997 йилгача Фарғона шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.

2000 йил октябрдан 2004 йилгача 174-сонли Бешариқ сайлов округидан 2-чақирилишдаги Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси депутати бўлиб сайланган. Фарғона вилояти халқ депутатлари кенгаши томонидан номзоди кўрсатилган.

Совет даврида Фарғона механика заводи бош муҳандиси сўнгра директори лавозимида ишлаган.

Ўзбекистоннинг Мустақиллигини 11-йиллиги муносабати билан Алишер Отабоэв Ўзбекистон Республикасининг Президентининг 27 август 2002 йилдаги Фармонига асосан, Ўзбекистон ижтимоий-иқтисодий ривожланишига қўшган ҳиссаси ва Ватан учун қилган меҳнатлари юксак баҳоланиб, "Эл-юрт ҳурмати" ордени билан тақдирланган[1].

Оиласи[edit | edit source]

Хотини — Раъно Маҳмудовна Қосимова. 2 та ўғли: Маҳмуд (1976), Сардор (1978) ва неваралари бор.

Олган мукофотлари[edit | edit source]

Манбалар[edit | edit source]

Ҳаволалар[edit | edit source]

Аввал келган:
Мирзажон Исломов
Флаг оф Узбекистан.свг
Фарғона вилояти ҳокими

15 январ 2000-15 октябр 2004
Кейин келган:<бр./>Шермат Нурматов