Фарғона университети

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

Фарғона университети, Фарғона давлат университети — илмий ва педагог кадрлар тайёрлайдиган олий ўқув юрти. Ўзбекистон ҳукуматининг қарорига мувофиқ 1991 йил 1 мартда Фарғона педагогика институти (1930 йил 1 майда асос солинган) негизида ташкил этилган. Унтда 11 фт (мат., физикатехника, табииёт, жисмоний тарбия, иқтисодиёт, ижтимоийгуманитар мутахассисликлар, пед. ва маданият, ўзбек филол.си, хорижий филол., ҳуқуқ ва маънавият асослари, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш), 50 кафедра, 34 ўқув ва 10 илмий лаборатория, 14 компютер синфи, 2 академик лицей, институтернат лицей, бизнес мактаби, "Нилуфар" театр студияси, санаторийпрофилакторий, 8 очиқ ва 4 қишки ёпиқ спорт иншооти бор; кутубхонасида 800 мингга яқин асар сақланади (2004). Кутубхона қошида 100 ўринли ўқув зали, фтлараро 2 филиали хамда институтернет тармоғига уланган компютер зали мавжуд. Унт 26 йўналиш бўйича [мат., амалий мат. ва информатика, физика, касбий таълим, биол., кимё, тупроқшунослик, экология ва табиатдан фойдаланиш, геогр., меҳнат таълими, жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, чақириққача ҳарбий тайёргарлик, иқтисодиёт (соҳалар бўйича), тарих, психология, социология, ўзб. филол.си, славян филол.си., романгерман филол.си, бошлангич таълим ва спорт тарбиявий иш, ижтимоий маданий фаолият, мусиқий таълим, халқ ижодиёти, тасвирий санъат ва муҳандислик графикаси, миллий истиқлол ғояси, ҳУҚУҚ ва маънавият асослари, юриспруденсия] бакалаврлар, 16 мутахассислик бўйича (дифференсиал тенгламалар, эҳтимоллик назарияси ва математик статистика, мат. фанини ўқитиш методикаси, ярим ўтказгичлар ва диэлектриклар физикаси, назарий физика, физика фанини ўқитиш методикаси, ноорганик кимё, зоол., богтаника, одам ва хайвонлар физиологияси, жисмоний тарбия ва жисмоний маданият, тармоқлар иқтисодиёти, Ватан тарихи, социологик тадқиқот усуллари, лингвистика, адабиёцҳу нослик) магистрлар тайёрлайди. Унтда 12 йўналиш бўйича аспирантура ва 2 йўналиш бўйича докторантура ҳамда 2003 йилдан миллий тиллар (ўзбек тили) бўйича Бирлашган ихтисослашган илмий кенгаш фаолият кўрсатади. 2003/04 ўқув йили университетда 7059 талаба таълим олди, 611 ўқитувчи, жумладан, 55 фан доктори ва проф., 167 фан номзоди ва доцент ишлади. Унт фаолияти Б.Отақулов, М. Қорабоев, А. Ўринов, М. Аҳмедов, Р.Расулов, М. Абдуллаев, А. Мамажонов, Ё. Тоиров, А. Ғофуров, А. Муҳаммадиев, Ғ. Ҳамидов, А. Крдиров, А. Маҳмедов, Ш. Хонкелдиев каби проф.ўқитувчилар номи билан боғлиқ. Унтда илмий жур. ва "Фарғона университети" газ. нашр этилади. 2004 йилгача университет 70 мингдан ортиқ мутахассис тайёрлади.