Совет Иттифоқи

From UzEnc
Jump to navigation Jump to search

Совет Иттифоқи деб аталувчи Совет Социалистик Республикалари Иттифоқи (рус. СССР) 15 иттифоқдош республикалардан ташкил топган ва 1922—1991 йилларда мавжуд бўлган давлат. 22,4 миллион квадрат километр майдони билан, у дунёдаги ҳудуди бўйича энг катта давлат эди. Географик жиҳатдан шимолий Евроосиёда жойлашган. 1991-йил ҳолатдаги 293 миллионлик аҳолиси билан дунёда 3-ўринда бўлган (Хитой ва Ҳиндистондан сўнг). Энг катта шаҳри, шунингдек иттифоқ ва унга кирган энг катта республика — Россия СФСР пойтахти Москва шаҳридир.

Шимолий Евроосиёда 1,5 миллион йил аввал ясалган чақмоқтош қуроллари эрта инсонларнинг қадим замонлардан бери яшаганини кўрсатади. 4 та совет республикаларидан шарқий Европада Совет Иттифоқи пайдо бўлган. Биринчи жаҳон уруши давридаги ҳокимият учун кураш, 1917-1923 йилларда давом этган, фуқаролик урушини келтириб чиқариб, Ғарб мамлакатлари интервенсиясига сабаб бўлган. Оҳир оқибатда бу мустақилликга олиб келган. Биринчи ишчилар социалистик иттифоқига тез орада бошқа давлатлар ҳам аъзо бўлишга шошилишди. Иккинчи жаҳон уруши давридаги Улуғ Ватан уруши иттифоқдош мамлакатларнинг бирдамлиги ва унинг куч қудратини исботлаб берди.

Совет Иттифоқи халқаро суперкуч эди. Ядро қуролини ишлаб чиқди ва уни ҳеч қачон урушда қўлламади. Космик тадқиқотларда анча одимлаб, коинотга одамни биринчи бўлиб чиқаришга муваффақ бўлди. Совет Иттифоқи, ўзини бутун дунёдаги ягона суперкуч деб билган, Қўшма Штатлар билан тенгма-тенг рақобат қилди (қаранг совуқ уруш).

Совет Иттифоқи федерал социалистик давлат ва сентрализацияланган демократия. У Бирлашган миллатлар ташкилоти, Варшава келишуви ташкилоти, Ўзаро иқтисодий ёрдам совети асосчи давлати. У Бирлашган миллатлар ташкилотининг Хавфсизлик кенгашининг доимий аъзоси.

Ривожланган социалист давлат сифатида, Совет Иттифоқида даромадлар дифференсиацияси (Жини индекси) паст даражада, яъни 4 бараварни ташкил этган. Бундан ташқари, социал лифтлар ва имкониятлар тенглиги ишлаб турган. Ижтимоий сфера юқори тараққий топган.