Арипов, Абдулла Нигматович

Материал из УзЭнц
Aripov Abdulla Nigmatovich[1]
Арипов Абдулла Нигматович
Aripov Abdulla Nigmatovich[1]
Ўзбекистон Бош вазири
2016-yil 14-dekabrdan — Мирзиёев, Шавкат Миромонович
Prezident: Shavkat Mirziyoyev
Oʻtmishdoshi: Shavkat Mirziyoyev
Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари
2016-yil 13-sentyabrdan — 2016-yil 14-dekabrgacha
Prezident: Shavkat Mirziyoyev
Oʻtmishdoshi: Adham Ikromov
Vorisi: Botir Xodjayev
Oʻzbekiston Respublikasi Bosh vazirining oʻrinbosari
2002-yildan — 2012-yilgacha
Prezident: Islom Karimov
Oʻtmishdoshi: Alisher Azizxoʻjayev
Vorisi: Bahodir Xodiyev
 
Fuqaroligi: Oʻzbekiston bayrogʻi Oʻzbekiston
Tavalludi: 24-may 1961 (1961-05-24) (62 yosh)
Тошкент, ЎзССР
Partiyasi: Ўзбекистон либерал демократик партияси
 
Mukofotlari:

Mehnat shuhrati ordeni

Абдулла Ниғматович Арипов (рус. Абдулла Нигматович Арипов, 1961-йил 24-май, Тошкент) — Ўзбекистон Республикаси давлат арбоби, Бош вазири[2][3].

Иқтисод фанлари номзоди, доцент. Дўстлик ордени ва Меҳнат шуҳрати ордени билан мукофотланган.

Таржимаи ҳоли[править | править код]

  • 1961-йил 24-майда Тошкент шаҳрида туғилган. Миллати — ўзбек.
  • Маълумоти — олий. 1983-йилда Тошкент электротехника алоқа институтини (ҳозирги Тошкент ахборот технологиялари университетини) тамомлаган.
  • 1983-1992 йилларда Тошкент телефон-телеграф станциясида 1-тоифали инженер.
  • 1992-1993 йилларда Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлигида бош специалист.
  • 1993-1995 йилларда «Ўзимпэксалоқа» ташқи савдо фирмасининг директор ўринбосари.
  • 1995-йилда Ўзбекистон Алоқа вазирлигининг қурилиш ва таъминот бўлими раҳбари.
  • 1995-1996 йилларда «ТашАфинаЛАЛ» ҚҚнинг бош директори, шунингдек, Ўзбекистон Алоқа вазирлиги хусусийлаштириш ва рақобатни кучайтириш бўлимини бошлиғи.
  • 1997-йилда Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги бозор ислоҳотлари ва қимматли қоғозлар бўлими раҳбари.
  • 1997-2000 йилларда, Почта ва телекоммуникацияларни ривожлантириш Давлат фонди раиси.
  • 2000-2001 йилларда Ўзбекистон почта ва телекоммуникация агентлиги директори ўринбосари, 2001-йил 15-августдан агентлик бош директори.
  • 2002-йил 30-майда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўрибосари — Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги бош директори этиб тайинланган.
  • 2009-йил октябрьдан бошлаб шунингдек, ижтимоий соҳа, фан, таълим, соғлиқни сақлаш, маданият масалалари мажмуаси раҳбари бўлган.
  • 2012-йилдан 2016-йилгача Тошкент ахборот технологиялари университети ходими.
  • 2016-йил 13-сентябридан Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари лавозимига қайтган ва ёшлар сиёсати, маданият, ахборот тизимлари ва телекоммуникациялар масалалари мажмуаси раҳбари этиб тайинланган.
  • 2016-йил 12-декабрда Ўзбекистон либерал демократик партияси томонидан Бош вазирлик лавозимига номзоди кўрсатилган[4]. 14-декабрда ушбу лавозимга тасдиқланди.

Оиласи[править | править код]

Акаси - Ҳамидилла Нигматович Арипов. Оилали, беш нафар қизи бор.

Адабиёт[править | править код]

Ссылкалар[править | править код]

Манбалар[править | править код]


Шаблон:Oʻzbekiston Respublikasi Vazirlar Mahkamasining shaxsiy tarkibi