Процессор

Материал из УзЭнц

Процессор (процессларни амалга оширувчи ёки уларни бошқарувчи маъноларини билдиради) — компьютерда бўладиган жараёнларни амалга ошириш ва бошқариш вазифаларини бажаради. Асосий ўлчов бирлиги частота ҳисобланади. Процессор частотаси унинг маълум вақт ичида нечта амални бажара олишини ифодалайди.

Процессор (lot. processus — сурилиш) — электрон машинанинг программада кўзда тутилган амаллар; информацияни ўзгартириш, барча ҳисоблаш жараёнларини, хисоблаш машинасидаги бошқа қурилмаларнинг ишини бошқариб туриш учун мўлжалланган марказий қурилмаси.

Асосий қисмлари:

  • арифметик-мантиқий қурилма;
  • бошқариш қурилмаси.

Арифметик-мантиқий қурилмада информация арифметика ва логика жиҳатидан қайта ишланади. Бошқариш қурилмаси хотирадаги ахборотларни чиқариш тартибини белгилайди, бошқарувчи сигналларни ишлаб чиқади, машинадаги қурилмаларнинг ишини уйғунлаштиради, дастурни узиш сигналларини қайта ишлайди, хотирадаги информацияни муҳофазалайди, процессор ишини назорат қилади.

Процессорда булардан ташқари, ўта тезкор хотира қурилмаси ва организацион блоклар ҳам бор.