Равиш

Материал из УзЭнц
Версия от 17:17, 18 августа 2024; Sf7 uz (обсуждение | вклад) (Новая страница: «'''Равиш''' – мустақил сўз туркумларидан бири; ҳаракат ва ҳолатнинг белгисини, шунингдек, белгининг белгисини билдиради. Равишларнинг қуйидаги маъновий турлари мавжуд: * ҳолат (тарз) равишлари (тез, секин, пиёда каби); * ўрин равишлари (уз...»)
(разн.) ← Предыдущая версия | Текущая версия (разн.) | Следующая версия → (разн.)

Равиш – мустақил сўз туркумларидан бири; ҳаракат ва ҳолатнинг белгисини, шунингдек, белгининг белгисини билдиради.

Равишларнинг қуйидаги маъновий турлари мавжуд:

  • ҳолат (тарз) равишлари (тез, секин, пиёда каби);
  • ўрин равишлари (узоқда, яқиндан, пастда каби);
  • пайт равишлари (ҳозир, кеча, бугун каби);
  • даража-миқдор равишлари (анча, сал, кам каби);
  • мақсад равишлари (атайлаб, жўрттага каби);
  • сабаб равишлари (ноилож, иложсиз, чорасизликдан каби).

Пайт, ўрин ва мақсад равишларидан бошқа барча равишларни, энг умумий хусусиятларига кўра, бир турга киритиш ва уларни ҳолат (тарз) равишлари деб аташ мумкин.

Равиш мустақил сўз туркуми сифатида қуйидаги морфологик хусусиятлар билан ажралиб туради: 1) даража категориясига эга: тез, кўп (оддий даража) – тезроқ, кўпроқ (қиёсий даража) – энг тез, жуда кўп (орттирма даража) каби; 2) ўзгармас бўлиб, кўпинча феълларга боғланиб келади: Сўрида қат-қат духоба кўрпачалар устма-уст тўшалган еди; 3) равиш айрим ўринларда сифат ва отга боғланиб келиши ҳам мумкин. Бундай ҳолларда Равиш белгининг белгисини ёки предметнинг белгисини емас, ўзи боғланиб келган сифат ёхуд отдан англашилган ҳаракатларнинг белгисини билдиради: Кеча ҳаво жуда совуқ еди. У ҳозир беқиёс ва тасаввур қилиб бўлмас бахтиёр еди; 4) равиш ясовчи мухсус қўшимчаларга эга: ча, она, ларча, лаб ва бошқа; 5) турланмайди ва тусланмайди (отлашиш ҳоллари бундан мустасно).

Равишлар морфологик ва синтактик усуллар билан ясалади: дўстона, қаҳрамонларча, ойлаб (морфологик усул), ҳар замон, шу он, бир дам (синтактик усул) каби. Равишлар тузилишига кўра, содда (камтарона, виждонан, бутунлай), қўшма (ҳар дам, бир йўла, озмунча, ҳар қачон), жуфт (кечакундуз, қишин-ёзин) ва такрорий (озоз, тез-тез, кўп-кўп) турларга бўлинади. Равишларнинг анчагина, жуда, кам, камкам каби шакллари модал шакл ҳисобланади. Равишлар гапда ҳол, аниқловчи ва кесим вазифаларида келади.