Руҳлар исёни

Материал из УзЭнц
Ruhlar isyoni
Muallif Эркин Воҳидов
Janr достон
Til ўзбек
Nashriyot Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриёти
Nashr etilgan sanasi 1980
Sahifalar soni 144

«Руҳлар исёни» (рус. Мятеж духов) — совет ва ўзбек шоири Эркин Воҳидович Воҳидов қаламига мансуб халқпарвар бенгал шоири Назрул Ислом ҳақидаги достон. Достон бир неча ривоятдан иборат бўлиб, уларда турли тарихий ва тарихий бўлмаган шахслар ҳақида сўз юритилади. Иброҳим Ғофуров достон ҳақида «Менга у кўп жиҳатлардан бугунги совет ўзбек шеърий тафаккурининг – лирик тафаккурининг чўққиси бўлиб кўринади», деб ёзган.[1]

Воҳидов достонни, ЎзССР даврида, 1978-1979-йилларда ёзган. Муаллиф достоннинг яратилиши ҳақида шундай деган:

« Достон ўзининг исёнкор шеърлари билан бутун Ҳиндистонни эрк учун, озодлик учун курашга руҳлантирган оташин бенгал шоирининг орзу-армонлари, жасорати, фожиавий қисмати ҳақида. «Руҳлар исёни» гарчи Назрул Ислом ҳақида бўлса-да, унда мен шоир ҳаёти баҳонасида ўзимнинг умуман шоирлик, инсонлик, фидойилик, эркка ташна ижод аҳлининг замонаси, халқи билан мураккаб муносабати, қолаверса, инсон ҳаётининг маъноси, ҳаётнинг ҳам шафқатсиз, ҳам адолатли ҳақиқати ҳақидаги ўй-мулоҳазаларимни китобхон билан баҳам кўришга интилдим.[2] »

Достон илк бор «Шарқ юлдузи» журналида чоп этилган. Китоб ўлароқ биринчи маротаба 1980-йил Тошкент шаҳрида Ғафур Ғулом номидаги Адабиёт ва санъат нашриётида чоп этилган.[3]

Илк нашрни тайёрлашда қуйидаги шахслар иштирок этган:

  • Қ. Раҳимбоева – редактор,
  • В. Апухтин – рассом,
  • И. Кириакиди – расмлар редактори,
  • Е. Потапова – техник редактор,
  • Ш. Соатова – корректор.

Китоб тиражи – 5.000 нусха.

Достонни тошкентлик Александр Аркадьевич Файнберг рус тилига таржима қилган. Русча нашр 1983-йил союз пойтахти Москва шаҳрида «Советский писатель» нашриётида чоп этилган.[4]

Достон кейинчалик Воҳидовнинг бир неча шеърий тўпламига, жумладан, «Шарқий қирғоқ» (1980), «Садоқатнома» (1986), «Шеър дунёси» (2001) ҳамда «Замин сайёраси» (2014) тўпламларига киритилган. Бундан ташқари, достондаги ривоятлар «Қумурсқалар жанги» (1993) тўпламидан ҳам ўрин олган.

«Руҳлар исёни» достонида халқлар, динлар, миллатлар ўртасидаги низолар башариятга нақадар катта фалокатлар олиб келишини теран тасвирлаган.

Адабиёт[править | править код]

  • Воҳидов, Эркин. Руҳлар исёни: Достон. Кириш сўзи Э. Вохидовники.— Т.: Адабиет ва санъат нашриёти, 1980.-144 б.

Ҳаволалар[править | править код]

Манбалар[править | править код]