Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти

Материал из УзЭнц
Перейти к навигации Перейти к поиску

Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти (frans. Organisation du traité de l'Atlantique Nord; rus. Организация Североатлантического договора), НАТО (ingl. -{NATO}- - ingl. -{North Atlantic Treaty Organization}-дан қисқартма) - социалистик давлатлар ва миллий озодлик ҳаракатига қарши қаратилган, ҳарбий-сиёсий иттифоқ; АҚШ ташаббуси билан яратилган.

Ташкилот фаолиятини Вашингтон шаҳрида 1949-йилнинг 4-апрелида имзоланган Шимолий Атлантика шартномаси асосида, «Совуқ уруш» энг авжида, бошлаган. Шартнома АҚШ, Бирлашган қироллик, Франция, Бельгия, Нидерландия, Люксембург, Канада, Италия, Португалия, Норвегия, Дания, Исландия ҳукуматлари вакиллари томонидан имзоланган. 1952-йилда шартномага Греция ва Турция, 1955-йилда эса ― ФРГ қўшилган.

Шимолий Атлантика шартномаси энг муҳим моддасидир — 5-моддада таъкидланишича, унинг бир ёки бир нечта иштирокчиларига "қуролли ҳужум" қилинган тақдирда, НАТОнинг бошқа аъзолари зудлик билан "зарур деб ҳисоблаган" чоралар кўриш орқали "ҳужум қилинган" мамлакатга ёки мамлакатларга ёрдам кўрсатадилар, шу жумладан қуролли куч ишлатиш орқали ҳам. 6-модда билан белгиланган шартнома амал қиладиган географик доираси аъзо мамлакатлар ҳудудини, «Шимолий Атлантика районидаги» ороллар ва Ўрта ер денгизи қамраб олади. Шартноманинг 4-моддаси НАТО аъзо давлатлар ўртасида баъзи ҳолларда консультациялар ўтказишни белгилаб қўйган. Бу учун асос деб «... ҳар қандай томоннинг ҳудудий яхлитлиги, сиёсий мустақиллиги ёки хавфсизлиги таҳдид солинган тақдирда»ги вазият ҳисобланади. Ушбу модда НАТО ўз аъзоларининг ички ишларига аралашиши керак бўлганида (масалан, революция юз берганда), ўзи «оқлаш»ни мақсад қилган. Шартномада унинг амал қилиш муддати кўрсатилмаган. 13-моддага биноан, НАТОга аъзо бўлган ҳар қандай мамлакат шартнома кучга кирганидан 20 йил ўтгачгина ундан чиқиб кетиш ҳуқуқига эга. Бунинг учун аъзоликни бекор қилиш тўғрисида хабар берганидан бир йил ўтиши керак.

1966-йил июлда Франция НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиб кетган. Бунда у Шимолий Атлантика шартномаси аъзоси статусини сақлаб қолган. Франция ҳукумати ўшанда ўз қарорини «Франция ҳудудида ўз суверенитетини тўлиқ амалга оширишни тиклаш» истаги билан оқлади. 1974-йил августда эса Греция НАТО ҳарбий ташкилотидан чиқиб кетган.