Рубль

Материал из УзЭнц
Версия от 17:28, 14 марта 2024; Sf7 uz (обсуждение | вклад) (Новая страница: «'''Рубль''' — бир неча мамлакатлардаги валюта номи. == Этимология == «Рубль» атамаси 13-асрда Новгородца гривна [узунлиги 20 см, оғирлиги 200 граммга яқин бўлган кумуш қуймасининг кесилган ({{lang-ru|«рубленный»}})] ярим бўлаги номи тарзида пайдо бўлди. == Подшо Рос...»)
(разн.) ← Предыдущая версия | Текущая версия (разн.) | Следующая версия → (разн.)

Рубль — бир неча мамлакатлардаги валюта номи.

Этимология[править | править код]

«Рубль» атамаси 13-асрда Новгородца гривна [узунлиги 20 см, оғирлиги 200 граммга яқин бўлган кумуш қуймасининг кесилган (рус. «рубленный»)] ярим бўлаги номи тарзида пайдо бўлди.

Подшо Россияси[править | править код]

Рубль — 1917 йилдаги Октябр инқилобига қадар амалда бўлган валюта. 1704-йилдан бошлаб мунтазам ҳолда вазни 28 грамм бўлган кумуш Рубльлар зарб қилина бошланди, шунингдек, мис ва олтин рубльлар ҳам зарб қилиниши давом этди. 1843 йилдан эса рубль давлат хазинасининг қоғоз билетлари (купюра) кўринишида чиқарила бошланди. 1897 йилга келиб, Подшо Россияси иқтисодий юксалиниши ва гуллаб-яшнаши натижасида олтин рубль асосий пул бирлигига айланди ва шу ном билан 1914 йилгача муомалада бўлди.

Совет Иттифоқи[править | править код]

Совет Рубли — 1922-91 йилларда СССРда (шу жумладан, 1924-91 йилларда Ўзбекистон ССР)да амалда бўлган валюта. Дастлабки Совет рубли 1919 йилда кредит билети сифатида чиқарилган. Совет Иттифоқи даврида рубль банкноталари бутун мамлакат миқёсида ягона пул бирлиги сифатида тўлиқ амал қилган. Ўша даврда Рубль Ўзбекистон Совет Социалистик Республикасининг ҳам расмий пул бирлиги бўлган ва унинг ҳудудида "сўм" деб номланган.

СССР МДҲга айланганидан сўнг рубль Ўзбекистонда сўм деб юритилиб келинади.

Россия[править | править код]

Россия рублиРоссия Федерацияси пул бирлиги. 1992 йилдан муомалага киритилган. 1 рубль = 100 копейка. Халқаро ифодаси RUB.

Россия–Ўзбекистон муносабатлари ривожланиши натижасида, Россия рубли Ўзбекистон валюта биржасида, Ўзбек сўми Москва биржасида савдо қилинади.

Белоруссия[править | править код]

Белоруссия рубли — иттифоқдош Белоруссия Республикасининг пул бирлиги. 1992 йилда муомалага киритилган. 1 рубль = 100 копейка. Халқаро ифодаси — BYR

Манбалар[править | править код]